Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона вилоятидаги 15 минг 173 хонадон ва ташкилот электр ҳамда газ тармоғидан узилди
3.08.2017 12:37,  
5

Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан 15173 хонадон ва ташкилот электр ва газ тармоғидан узилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Аниқланишича, вилоятда жорий йил 1 июнь ҳолатига вилоят бўйича электр энергиясидан 290 миллиард сўмдан, табиий газ бўйича 73,1 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик вужудга келган ва унинг мунтазам ошиб боришига йўл қўйилган. Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан бу қарздорликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, қисқа вақтда электр энергияси бўйича 70,585 миллиард сўм, табиий газ бўйича 24,489 миллиард сўм ундирилди.

Электр энергияси ва табиий газдан 211,955 миллиард сўм қарздорлиги бўлган 218363 истеъмолчининг манзилига талабномалар юборилди, 15173 хонадон ва ташкилот тармоқдан узилди, электр энергияси ва табиий газдан қарздорлиги юқори бўлган улгуржи истеъмолчиларнинг банк ҳисобрақамларига тўлов талабномалари қўйилди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг бўлимлари томонидан 127 электр энергияси ва табиий газни истеъмол қилиш борасида ҳамон ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Бунинг оқибатида давлатга жами 107,3 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилди. Бюро ходимлари томонидан давлатга етказилган моддий зарарнинг 46,5 миллион сўми ундирилиб, қолган 60,8 миллион сўмини ундириш чоралари кўрилмоқда. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 112 жисмоний ва 9 юридик шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан