Фарғонадаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 40 та «Damas» топширилди

Фарғонадаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 40 та «Damas» топширилди

Фарғона вилоятида тез тиббий ёрдам бўлимлари ва шифохоналарнинг моддий–техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларининг аҳолига муносиб хизмат кўрсатишини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 40 дона “Damas” русумидаги махсус автомобили тақдим этилди. 

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, натижада вилоятдаги тез тиббий ёрдам автомобилларининг сони 400 тадан ошган.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Х.Мамажоновлар мазкур автомашиналарни топшириш жараёнида улар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишига ишонч билдирди.