Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилди. Наманган ҳокими Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланди

Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилди. Наманган ҳокими Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Бугун 25 сентябрь куни Фарғона вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бошқа ишга ўтганлиги сабабли Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилди.

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсиясига кўра илгари Наманган вилояти ҳокими бўлиб ишлаган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновлар иштирок этди ва сўзга чиқди.