Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга қурол-аслаҳа экспортини назорат қилишни ўргатмоқчи
16.08.2017 11:51,  
18

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга қурол-аслаҳа экспортини назорат қилишни ўргатмоқчи. Айни вақтда АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат вакиллари учун қурол-аслаҳа айланмасини назорат қилишни ўргатувчи анжуманларни ташкиллаштирадиган пудратчиларни излаяпти, деб хабар қилмоқда Russian Today.

Russian Today АҚШ Давлат Департаменти томонидан эълон қилинган Грант ҳужжати билан танишиб чиққан.

"Пудратчилар (Ўзбекистонда ва Тожикистонда) қонунни тўлиқ тушуниш учун  зарур кўникмаларга эга бўлиши керак, уни стратегик товарлар савдосини назорат қилиш соҳасида халқаро стандартларга, энг яхши амалиётлар ва лицензиялаш жараёнларига мос тарзда келтириши лозим", — деб қайд кўрсатилган ҳужжатларда.

Ўзбекистонлик ва тожикистонлик амалдорлар учун анжуман ва семинарлар ўтказишга АҚШ 200 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирган. Қайд этилишича, анжуманларда икки республиканинг турли маҳкамалари вакиллари иштирок этишлари керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан