Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бир қатор давлатларнинг туристлари учун виза тартибини соддалаштиради
17.08.2017 19:23,  
8

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан бир қатор давлатларнинг фуқаролари учун виза тартиби соддалаштирилади. Бу Президентнинг 16 августдаги «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган. 

Хорижлик туристлар, жумладан, зиёрат қилиш мақсадида келаётган туристлар учун виза ва рўйхатдан ўтиш тартиботларини босқичма-босқич соддалаштиришга доир таклифлар махсус ишчи гуруҳ томонидан бир ой муддатда чуқур ўрганиш асосида тайёрланади. 

Чет давлатлар фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш бўйича таклифларни ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда киритиб борилади. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан биргаликда Малайзия, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризм йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштиш, бу борада керакли реклама тадбирларини ўтказиш, логистика, жумладан, чартер рейсларни ташкил этиш масалаларини ҳал этиш вазифаси топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан