Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда оғирлиги 6 тонна бўлган мега палов тайёрланди
18.08.2017 14:18,  
30

17 август куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Milliy телеканали ташаббуси билан Ўзбекистонда энг катта палов тайёрланди. Экспертларнинг қайд этишича, рекорд миқдордаги ушбу таомнинг оғирлиги 6 тоннани ташкил этди.

Палов диаметри 4,2 метр, ҳажми деярли 8 минг литр бўлган қозонда пиширилди. Ушбу қозон Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мазкур тадбир учун махсус қуйиб тайёрланган. Қозоннинг умумий оғирлиги 7 070 кг, чуқурлиги 1 метр. Ўчоқнинг оғирлиги эса деярли 3 тонна.

Паловни тайёрлаш учун рекорд миқдордаги масаллиқлардан фойдаланилди. Хусусан, 826 кг мол гўшти, 825,5 кг қўй гўшти, 195 кг думба ва энг асосийси, 1 650 кг гуруч қозонга солинди. Шунингдек, 2 400 кг сабзи, 185 кг пиёз, 350 литр ўсимлик ёғи, 480 кг туз ҳам ишлатилди ҳамда 4,5 кг зира, 165 кг зирк, 90 кг нўхат ва 3 кг қора мурч билан паловнинг таъми ростланди.

Ушбу паловни тайёрлаш учун Ўзбекистоннинг 50 дан зиёд маҳоратли ошпазлари жам бўлишди. Улар таомни 2 метрли капгирларда аралаштириб, сузишди.  

Тайёр таом тадбир меҳмонлари ҳамда Олмалиқнинг 22 мингдан зиёд аҳолисига тарқатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан