Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий хавфсизлик хизмати Қўқондаги темирйўл-транспорт коллежи директорини қўлга олди
30.08.2017 18:21,  
26

Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари фирибгарлик билан шуғулланган Қўқондаги темирйўл-транспорт коллежи директори Г. Юлдашевани қўлга олишди. Фарғона вилояти Фурқат туманида яшовчи фуқаро коллеж директори уни қонунга хилоф ишга, хусусан, коллежга 20 нафар сохта абитуриентни киритиш бўйича фирибгарлик схемасини ташкил қилишга жалб этгани ҳақида МХХга ариза билан мурожаат қилди

"Коллеж директори 20 абитуриентнинг ДТМ рухсатномасини алмаштирган, уларнинг ўрнига имтиҳонга репетиторлик курсларида махсус тайёрланган бошқа одамлар киришган. Мазкур ишда ёрдам бергани учун Юлдашева аризачига 3,9 минг доллар беришни ваъда қилган ва минг долларини бўнак тариқасида берган. Қолган 2,5 минг долларни имтиҳонлар ўтиши билан, 400 долларни эса сентябр охиригача беришини айтган", — деди МХХ вакили.

Ариза асосида МХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимларидан иборат тезкор гуруҳ тузилди ва коллеж директори пул бераётган вақтида қўлга олинди.

Юлдашеванинг яшаш ва иш жойи кўздан кечирилганида ўнлаб паспортлар ксеронусхалари, йигит ва қизларнинг фотосуратлари, Қўқон темирйўл-транспорт коллежига кириш учун аризалар топилди.

Юлдашевага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 209- (Мансаб сохтакорлиги) моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан