Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Камбағалликни енгувчи ғоя
8.09.2017 10:27,  
50

Камбағаллар кўп қарз олади, жамғармалари бўлмайди, носоғлом турмуш тарзини кечиради. Айримларнинг фикрича, камбағаллик — феъл-атворнинг камчилиги. Тарихчи ва ёзувчи Рутгер Брегман эса бундай қарашга қарши. Камбағал одамнинг оддий қилиб айтганда, маблағи йўқ ва буни ўзгартирса бўлади.

Зеҳниятдаги ноқислик

Принстон университетининг профессори Элдар Шафир (Eldar Shafir) ўзининг ҳамкасблари билан шакарқамиш етиштирувчи ҳинд фермерлари орасида қизиқарли тадқиқот ўтказган эди. Улар йиллик фойданинг 60%ини ҳосилни йиғиб олишлари билан олишади. Бундан кўриниб турибдики, йилнинг бир қисмини бойликда, кейинги қисмини эса камбағалликда ўтказишади. Тадқиқотчилар ҳосилни йиғиб олишдан олдин ва кейин уларни IQ тестдан ўтказишди. Камбағаллик даврида ўтказилган тестда IQ кўрсаткичи 14 баллга кам бўлган. Бундай кўрсаткични уйқусизлик ва алкоголизм таъсирида бўлган ҳолатга қиёслаш мумкин.   

Одамлар бирор нарсага муҳтожлик сезса, энг ёмон қарор қабул қилади

Бундай ҳолатда узоқ истиқболни кўриб бўлмайди. ХХ асрнинг 20-йилларида камбағалликда яшаган Жорж Оруэлл, "камбағаллик келажакни йўқ қилади", деб ёзган эди. Камбағал одам аҳмоқона қарор қабул қилишига унинг аҳмоқлиги сабаб эмас. Унинг шароитида яшаётганларнинг барчаси шундай беақллик қилган бўларди.       

Ечим — камбағалларга муайян миқдорда пул тўлаб туриш (компенсация)

Ҳозирги замон иқтисодчилари камбағалликни йўқотишнинг турли йўлларини таклиф қилмоқда. Масалан, уларга ҳужжатлар билан ишлашда ёрдамлашиш ёки уларга хабарномалар жўнатиш билан қарздорликлари кўпаймай, ўз вақтида тўлов қилишни эслатиб туриш. Бундай ечим сиёсатчиларга камчиқимлиги билан ёқади. Аммо бу муаммонинг аломатларинигина йўқотиб, илдизига болта урмайди. 

Камбалларнинг яшаш шароитини ўзгарса бўлмайдими?  Бундай ғояни 500 йил аввал файласуф Томас Мор "Утопия" деб номланган китобида келтириб ўтган эди. Яшаш, озиқ-овқат ва билим олиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ҳеч қандай шартларсиз тўлаб бориш. Бу ҳукуматнинг муруввати эмас, балки барчанинг ҳуқуқи.

Бундан ташқари, белгиланган миқдордаги тўлов меҳнатга бўлган муносабатни қайта тушунишга ёрдам беради.  Ҳозирги кунда миллионлаб одамлар ўзининг қилаётган ишини бефойда, деб ҳисоблайди. 2013 йилдаги сўровномада қатнашганларнинг 13 фоизи ўз ишидан мамнун. Бошқа сўровномада эса 37 фоиз одам беҳуда иш қилаётганига ишонади.

Канадада ўтказилган тажриба

Белгиланган миқдордаги таянч пули тўлаш бўйича бир қанча тажрибалар ўтказилган. 1974 йилда Канаданинг Дофинида ўтказилган тажриба диққатга сазовордир. Беш йил давомида шаҳарча фуқаролари кафолатланган фойда тўловини олиб турган. Ҳукумат алмашинувидан сўнг тажриба тўхтатилган ва натижалари 25 йил ўтгач кўриб чиқилган.  

Иқтисодчи Эвелин Форгет (Evelyn Forget) Дофинда яшаётганлар бойибгина қолмай ақлли ва соғломлашганини аниқлаган. Мактаб ўқувчиларнинг билим олишлари яхшиланган, ётиб даволаниш ҳолатлари 8,5 фоизга камайган. Одамлар ишини ташламаган. Талабалар ва ёш болали аёллар кам ишлаган. Бунга ўхшаш натижалар бошқа давлатларда ўтказилган тадқиқотларда ҳам ўз аксини топган.

Сўнгсўз ўрнида

“Белгиланган миқдордаги тўлов учун маблағни қаердан олиш керак?” деган савол туғилади. Бундай олиб қаралганда, кўп маблағ талаб қилинмайди. Масалан, иқтисодчиларнинг 2013 йилдаги ҳисоб-китобларига кўра, Америкадаги яшаётган камбағалларни йўқчиликдан қутқариш учун 175 млрд доллар, яъни АҚШ мудофасига сарфланаётган маблағнинг чорак қисми ёки ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизи сарф бўлар экан.

Камбағалликдан халос бўлиш имконияти бор ва бунга барчамиз интилишимиз зарур. Кам таъминланганларга эски буюм ва ўйинчоқлар ҳадя қилишни тўхтатишимиз керак. Масалан, камбағалларга кўмаклашиши лозим бўлган мансабдорга тўланадиган моянани балки эҳтиёжмандларга бевосита етказиш зарурдир?

lifehacker.ru

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан