Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Грузия ўртасида маҳсулот айирбошлаш 30 фоиз ошган
3.04.2023 22:17,  
54

Бу ҳақда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳукуматлараро комиссияси 9-йиғилишида айтиб ўтилди.

Ҳукуматлараро мулоқот доирасида ўзаро товар айланмаси изчил ўсиб бораётгани қайд этилди. Биргина ўтган йил бу кўрсаткич 30 фоиздан ошди. Томонлар яқин йилларда икки томонлама савдо ва хизмат қийматини 500 миллион долларга етказишга келишиб олдилар.

Ҳудудлар аро муносабатни мустаҳкамлаш бўйича қўшма лойиҳа ва ташаббусларга алоҳида ўрин ажратилди. Шу муносабат билан биринчи босқичда Самарқанд ва Батуми, Бухоро ва Мцхета ўртасида шериклик ўрнатиш масаласи кўтарилди.

Саноат кооперациясини йўлга қўйиш долзарблигини, бу жараёнда илғор фармацевтика, тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, минерал ўғитлар, шунингдек, турли ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича кластерлар яратиш имконияти кўриб чиқилди.

Тадбир якунида қатор икки томонлама муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан