Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook'да мусулмонларга қарши пост ёзган британияликка бир йил қамоқ жазоси берилди
8.09.2017 18:51,  
2578

Буюк Британия суди Манчестерда содир бўлган терактдан сўнг мамлакатда барча мусулмонларни ўлдиришга даъват қилувчи пост ёзган британиялик йигитга бир йил қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда Independent​ нашри хабар бермоқда

Уэлс шимолидаги Рексем шаҳрида истиқомат қилувчи 22 ёшли Киган Жейковлевс диний адоватни қўзғатувчи материалларни интернетда чоп этганман, дея ўз айбига иқрор бўлган.

Айблов хулосасига кўра, Жейковлевс Манчестерда содир бўлган терактдан сўнг ижтимоий тармоқда ушбу материалларни чоп этган. Бир оз вақтдан сўнг постлар ўчириб ташланган.

“Айблов хулосасига асосан Жейковлевснинг хабари жуда жиддий мазмунда бўлган. Чунки, у айнан Манчестер портлашидан сўнг ёзилган. Айнан ўша вақтда одамларнинг асаблари ва ҳис туйғулари таранг ҳолда бўлган”, — деб таъкидлади Буюк Британия Қироллигининг прокуратура хизмати вакили.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни “Манчестер Арена” мажмуасида америкалик қўшиқчи Ариана Гранде концерти пайтида теракт содир этилган. Портлаш ҳудкуш Салман Абеди томонидан содир этилган. Теракт оқибатида 22 киши, шулардан 12 нафар ёш болалар ҳалок бўлишган. Теракт учун жавобгарликни «ИШИД» террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан