Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия: Шимолий Корея ядровий қурол ясашига Эрон яширинча ёрдамлашиши мумкин
10.09.2017 16:44,  
5

Буюк Британия манбалари Шимолий Корея олимлари мустақил равишда ядровий технологияларни ўзлаштира олганлигидан шубҳаланмоқда. Шунинг учун Британия Ташқи ишлар вазирлиги бугунги ёки собиқ ядровий давлатларнинг қайси бири КХДРга ядровий қурол бўйича ёрдам ёки маслаҳат бериши мумкинлигини текширмоқда. Бу ҳақда The Sunday Telegraph хабар қилди.

Инглиз манбаларида чоп этилган мақолада “Бирор-бир шаклдаги ёрдам кўрсатишда шубҳаланилаётган давлатлар рўйхатида Эрон етакчилик қилмоқда, Россия ҳам диққат марказида эканлигини айтиш керак”, дейилади.

Пхенянга ядровий технология масаласида кўмаклашган мамлакатга дипломатик босим чоралари кўрсатилиши мақолада таъкидлаб ўтилган.

3 сентябр куни КХДР водород бомбаси синовини ўтказди. Бу халқаро ҳамжамиятнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди, хусусан Ўзбекистон ҳам ўз хавотирини изҳор қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Пхенян билан иш юритаётган давлатлар билан савдо алоқаларини батамом узиш вариантини кўриб чиқаётганлигини ҳам айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан