Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ирма" довули Флорида штатининг 3 миллион аҳолисини электр токисиз қолдирди
11.09.2017 15:21,  
2

"Ирма" довули Флорида уч миллион аҳолисини электр токисиз қолдирди. Бу ҳақда РИА Новости FPL электр тармоқ компаниясига таянган ҳолда хабар қилди.

Компания маълумотларига кўра, Флориданинг 95 фоиз ҳудуди электр таъминотсиз қолган. Электр тармоқларни тиклаш учун 16 минг ходимлар жалб қилинади.

АҚШ метеохизмат маълумотларига кўра, бугунги кунла "Ирма" довули учинчи даражадан иккинчи даражага ўтди. Унинг шамол ўртача тезлиги 175 км/с ташкил қилди.

Флорида штати маъмуриятига кўра, табиий офат 30 млн кишига таҳдид қолмоқда. Бугунги кунда 114 минг аҳоли вақтинча бошпана жойларга кўчирилган, шунингдек, яна 6 миллион киши эвакуация қилинади.

Эстатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада "Ирма" довули Атлантика океанида ҳосил бўлган. Довул натижасида Сен-Мартен ва Сен-Бартелем оролларида 8 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган.

Шу билан бирга, 1700 киши истиқомат қилган Барбуда оролидаги бинолар тўлиқ вайрон бўлган. Барча иншоотларни тиклаш учун қарийиб 150 млн доллар зарур бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан