Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда «ICTWEEK Uzbekistan–2017» ҳафталиги бошланди
19.09.2017 11:53,  
4

Бугун Тошкентда «ICTWEEK Uzbekistan –2017» анъанавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги старт олди.

АКТ тармоқларини ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирлар, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаларида қўлга киритилган сўнгги ютуқлар тақдимотини ўз ичига олган мазкур ҳафталик 22 сентябрга қадар давом этади.

АКТ ҳафталигини 19 сентябрда бўлиб ўтадиган «ICTSUMMIT – 2017» ахборот-коммуникация технологиялари саммити очиб беради. Унда рақамли иқтисодиёт трендлари, глобал рақамли трансформацияси доирасида АКТнинг фундаментал ривожланиши, кенг полосали интернетдан фойдаланишнинг АКТ инфратузилмасига таъсири, «4.0 индустрияси», рақамли иқтисодиётда сунъий интеллектнинг ўрни каби масалалар муҳокама қилинади. Саммит ишида АКТ, тижорат, молия ва иқтисодиёт соҳаларида таниқли бўлган хорижий мутахассислар ва олимлар иштирок этади.

Тадбир доирасида, шунингдек, «CIOSUMMIT» жой олган бўлиб, унда буюмлар интернети учун платформа (IoT), машина таълими, рақамли трансформацияга бағишланган маърузалар, cio.uz лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади.

19-21 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган «ICTExpo – 2017» ахборот-коммуникация технологиялари миллий кўргазмаси ҳафталик доирасидаги энг ёрқин тадбирлардан бири бўлади.

Ҳафталик давомида «ICT FORUM – 2017» тадбири ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Форум йиғилишлари доирасида булутли сервислар ўзаро алоқасини яхшилаш учун булутли технологиялардан фойдаланиш, мобиль ўқитиш ва таълимнинг истиқболи, сунъий интеллект ва кибер хавфсизлик каби мавзулар ёритилади.

Ўзбекистонда илк бор Халқаро электр алоқалар иттифоқининг «IoT» буюмлар интернети йўналишида кибер хавфсизликнинг муҳим жиҳатларига бағишланган ҳудудий семинар ҳам бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз мутахассислари билан бирга, Молдова, Украина, Қозоғистон, Россиядан маърузачилар, машҳур халқаро компаниялар вакиллари иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан