Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликлар ўтган йили энг кўп пулни нимага сарфлашган
27.09.2017 16:15,  
3

Ўтган йили ўзбекистонликлар пулларининг 47 фоиздан кўпроғини озиқ-овқат маҳсулотларига сарфлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигининг ривожланиш таҳлилида келтирилди.

Статистикага кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда аҳоли харажатларининг 47,3 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилган. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга 44,3, уйдан ташқарида овқатланишга 2,5 ва алкогол ичимликларга 0,5 фоиз харажат қилинган.

Қайд этилишича, 2000 йилда бу кўрсаткич 61,4 фоизга тенг бўлган.

Аҳоли ноозиқ-овқат маҳсулотларига жами 32,3 фоиз, хусусан, кийим-кечак ва пойабзалга 10,3 фоиз, маиший техника ва электроникага 1 фоиз ва бошқа ноозиқ-овқат маҳсулотларига 22 фоиз харажат қилган.

Хизматлар соҳаси харажатларнинг 20,4 фоизини ташкил этган бўлиб, бунда коммунал хизматлар 7,7, алоқа ва транспорт хизматлари 6,1, таълим олиш 1,9, соғлиқни сақлаш хизматлари 1,4 ва бошқа хизматлар 3,3 фоизга тенг бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан