Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Глобал иқтисодий ўсишга қўшилган улушнинг 1/3 қисми Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда
30.03.2023 13:22,  
21

2023 йилда жаҳон иқтисодий ўсишига қўшилган улушнинг 1/3 қисми Хитой ҳиссасига тўри келади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Боао Осиё форуми (БОФ) майдонида Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан учрашувда маълум қилди.

ХВЖ раҳбарининг сўзларига кўра, Хитой иқтисодиёти жадал ривожланмоқда ва бу йил жаҳон иқтисодий ўсишига қўшилган улушнинг 1/3 қисмидан ошиши кутилмоқда ва шу билан бошқа давлатлар учун муҳим имкониятлар яратилади.

Жамғарма Хитой билан макроиқтисодий сиёсатни тартибга солиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга, савдо бўлинишининг олдини олишга ва ривожланаётган мамлакатларга дунё янада барқарор ва хавфсиз бўлиши учун қарз инқирозларини яхшироқ бошқаришга ёрдам беришга тайёр.

Ўз навбатида, Хитой Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян жорий йилдаги жаҳон иқтисодий аҳволи некбинликни уйғотмаётганини ва олдиндан айтиб бўлмайдиган омиллар мавжудлигини таъкидлади. Мураккаб ва жиддий муаммолар олдида халқаро ҳамжамият макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришни кучайтириши, глобал ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларининг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаши зарур.

«Бизда ишлашнинг умумий яхшиланишига ҳисса қўшиш ва йиллик ривожланиш мақсадларига эришиш учун ишонч ва салоҳият бор», - деди у.

Ҳар йили Боао Осиё форуми 28-31 март кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан