Хитойда 78та тимсоҳ фермадан қочиб кетди

01.10.2017 | Жаҳон | 2730

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ёш тимсоҳлар тўпланган контейнер тасодифан сув ҳавзасига тушиши биланоқ баҳайбат калтакесаклар сувда тумтарақай қочишни бошлаган.

Қочиб кетган Сиам тимсоҳлари ёввойи табиатда деярли қолмаган, чунки браконьерлар тансиқ эти ва териси учун уларни қириб ташлаган.

Бироқ улар йўқолиб кетиш хавфи остида тургани йўқ. Сабаби Осиёнинг турли мамлакатларидаги фермаларда улар боқилади. Қочиб кетган тимсоҳлар ёввойи популяцияни бойитиши тахмин қилинмоқда. Аммо қиш келса, қирилиб кетади, деб ҳисобловчилар ҳам йўқ эмас.

Хитойда кўплаб тимсоҳ фермалари бор. Улар гўшти ва териси учун етиштирилади.

Шри-Ланкада эса тимсоҳлар ўзини хўжайиндек тутади. Яқинда соҳилда қўлини ювмоқчи бўлган британиялик журналистни тимсоҳ еб қўйди.