Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент аэропортида ярим миллиард сўмлик тилла тақинчоқларни ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринган аёл қўлга олинди
10.10.2017 10:32,  
10

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган ўзбекистонлик аёл томонидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, умумий оғирлиги 2,5 кг.дан ортиқ бўлган тилла тақинчоқлар яширилганлиги аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент-Аэро» ИБК Ахборот хизмати хабар берди.

Божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уринган бу аёл ушбу найранги орқали  254 жуфт зирак, 253 дона узук, 26 дона кулон, 19 дона занжир ва 3 дона билагузукларни республикамизга яширинча олиб киришга уринган эди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу тилла буюмларнинг умумий қиймати тахминан 564 млн. сўмдан ошар экан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида йил бошидан буён божхоначилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 91 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 1.8 млрд. сўмдан ортиқ салкам 30 кг. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтиш пайтида жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори аниқ кўрсатилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни аксиз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан