Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш ҳақида битимни муҳокама қилади
13.10.2017 13:18,  
9

Россия Федерацияси ҳукумати томонидан Россия ва Ўзбекистон ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий жалб этиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.

"Битим 2017 йил 5 апрел куни Москва шаҳрида имзоланган. Битим Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида манзилли ишга жойлаштиришни таъминлаш ва уларни жўнатишдан олдинги тайёргарлик масалаларини назарда тутади", — деб ёзилган хабарда.

РИА Новости хабарига кўра, қонун лойиҳаси 2017 йил 9 октябрда ўтказилган Россия Федерация ҳукумат комиссия йиғилишида кўриб чиқилиб, тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотига кўра, Битим имзоланганидан буён ўтган давр мобайнида 600 дан ортиқ фуқаролар ташкилий жалб этиш доирасида Россия Федерациясига жўнатилган. Россия ИИВнинг маълумотларига кўра, ҳозирда Россияда 1,7 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси яшамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан