Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ органлари ходимларига имтиёзли ипотека берилади ва ижара ҳақи тўланади
21.10.2017 19:08,  
16

Солиқ органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари тақдим этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18 октябрдаги қарори билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартишларда назарда тутилган.

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматидан маълум қилинишича, ипотекага эга бўлиш учун харид қилинаётган уй нархининг камида 25 фоизига тенг пулга эга бўлиш лозим. Аммо дастлабки тўловни солиқ органларига моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва ривожлантириш ҳамда ДСҚ кўзда тутилмаган харажатлари махсус фонди ҳам тўланиши мумкин.

Бундан ташқари, солиқ органлари ишчиларига уй-жой ижараси учун ойлик пул бадали тўланади. Унинг ҳажми ижарага олинган уйнинг ижара нархига боғлиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан