Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кучли шамол кузатилади
23.10.2017 15:13,  
11

Сешанба куни Ўзбекистон ҳудудида шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучаяди, деб хабар қилади "Ўзгидромет" маркази.

Хабарда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурходарё вилоятларида шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.  

Ҳаво ҳарорати 24 октябрь куни кундузи ўртача +20 +23 даражада бўлиб кечаси эса +5 +10 даражага етади.

Тошкентда куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +20 + 22 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилояти ҳудудида 32 м/с тезликда шамол кузатилганди. Кучли бўрон оқибатида бир киши вафот этди. Шамол уйлар ва биноларнинг томлари, автомобилларга зарар етказди. Электр тармоқларининг узилиши туфайли электр таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан