Ўзбекистонга қуруқ ва салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга қуруқ ва салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда ҳаво очиқ ва илиқ, ҳарорат шу куннинг иқлимий меъёрларига яқин бўлиб, 25-30 даражани ташкил қилади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, куннинг иккинчи ярмида булутлар кўпая бошлайди, кечга бориб ва тунда республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, деб хабар бермоқда .

Эртадан мамлакат ҳудудига салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди.

Ҳарорат фони ҳамма жойда 2-4 даражага пасаяди. Бу даврда асосан кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Кейинчалик сентябрь ойининг охиригача бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ойнинг охири учун хос бўлган ҳавонинг сақланиб туриши кутилмоқда. Бу даврда ёғингарчилик эҳтимоли кам.

Уралдан салқин ҳаво кириб туриши ҳисобига ҳарорат фони республика бўйича меъёрдан 3-4 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 20-25 даражани ташкил қилади.