Ушбу ҳафта ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Ушбу ҳафта ҳарорат пасайиши кутилмоқда

6 октябр куни республикага Урал ҳудудидан қуруқ, аммо совуқ оқим кириши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзГидромет хабар бермоқда. 

Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги ошади. Тунда ҳали илиқ, 7-12 даража атрофида бўлади, кундузи эса совуқ кириши сабабли ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу кўрсаткич кун меъёридан 4-6 даражага пастдир. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

7-10 октябрда Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги шимолий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Тунги ҳарорат 3-8 даражагача, шимолда 0-5 даражагача пасаяди. Бундай паст тунги ҳароратлар ҳафтанинг охиригача сақланиб туради.

Кундузги ҳарорат 7-8 октябрда 17-22 даражани, 9-10 октябрда 15-20 даражани ташкил қилади.