Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самолёт ойнасидаги кичкина тешикни кўрганмисиз? У нима учун керак? (видео)
14.01.2020 18:16,  
8509

Самолётнинг катталиги ёки тузилишидан қатъи назар, иллюминатор яқинида  ўтирганларнинг барчаси ойнанинг пастки қисмида кичик бир тешик борлигини пайқашади. Aлбатта, бу тешик нуқсон эмас, қўрқманг. Aммо барибир, нима учун деган савол туғилади?

Кичкина бўлишига қарамай, бу тешик жуда муҳим роль ўйнайди. Бу тешиксиз самолёт ойнаси синиши ёки дарз кетиши мумкин. Ахир нима учун?

Самолётнинг иллюминатори иккита ойнадан иборат: ташқи ва ички. Тешик ички ойнада жойлашган. Ушбу тешик иккала ойна орасидаги ҳаво босимини нормаллаштиради, чунки ердаги ҳаво ҳарорати самолётлар учадиган 10000 метр баландликдаги ҳароратдан катта фарқ қилади. Баландликда ҳарорат тахминан цельсий бўйича -50 даража бўлади.

Шунинг учун, самолёт кўтарилаётганда ҳарорат кескин ўзгариб, ойналар орасидаги босим кўтарилади. Aммо бу кичик тешик орқали ортиқча ҳаво ойналар орасидан чиқиб кетиши натижасида шиша ёрилиб кетмайди. Aйтганча, бу кичкина тешик туфайли ойна терламайди ва баландликдаги ўта паст ҳароратда муз билан қопланмайди ҳам.

Шундай қилиб, шу кичкина тешик туфайли парвоз пайтида сизга чиройли манзарани томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан