Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 500 га яқин фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилади
24.10.2017 14:47,  
18

Жорий йил 24 октябр куни 500 га яқин фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтиши мумкин. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Қозон Давлат тиббиёт академияси врач-онкологи, Европа Онкологлар жамияти ишчи гуруҳи (ESGO) аъзоси М.С.Кацюба ҳамда Швециянинг анкодиагностика йўналишидаги "Fujirebio Diagnostics" компанияси ходими, биология фанлари номзоди И.А.Силиналар фуқароларни қабул қилиши кутилмоқда.

Тиббий кўрик янги услублардан бири — онкомаркерлар ёрдамида ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрелда президент Шавкат Мирзиёев "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаганди.

Қарорда онкологик касалликлар туфайли ўлимни пасайтириш ҳисобига аҳоли ҳаёти сифатини яхшилаш ва онкология хизматини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон аҳолисига онкологик ёрдам беришни янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширишга Ўзбекистон бюджети маблағларидан 32,5 миллиард сўм ҳамда халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ва грантлари ҳисобига 144,1 миллион АҚШ долларини йўналтириш назарда тутилган.

Бу эса 100 минг аҳолига онкологик касалликлардан вафот этиш кўрсаткичини 38,7 фоиздан 35 фоизгача пасайтириш, онкологик касалликларга чалинган беморларни ўсмага қарши препаратлар билан таъминлашни 33 фоиздан 90 фоизгача кўпайтириш, аҳолининг даволашнинг юқори технологик турларига бўлган эҳтиёжини қоплашни 70 фоизгача етказиш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан