Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк: Январь-сентябрь ойларида инфляция 7,8 фоизни ташкил этди
28.10.2017 10:45,  
2554

Ўзбекистонда жорий йил тўққиз ойи якунлари бўйича инфляция даражаси ўтган йилнинг мос даврига (2,2%) нисбатан юқори бўлиб, 7,8 фоизни ташкил этди, деб хабар қилди Марказий банк Давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда.

Кўрсатиб ўтилган даврда истеъмол товарлари нархи ўртача 7,6 фоизга (2016 йил январь-сентябрда — минус 3,3 фоиз), ноистеъмол товарлар — 8,6 фоизга (+6,8 фоиз), пулли хизматлар — 7 фоизга (+7 фоиз) ўсди.

Нархларнинг кўтарилишига монетар омиллар билан бир қаторда анъанавий мавсумий тебранишлар ва таклиф омиллари ҳам таъсир кўрсатди.

МБ миллий валютадаги активлар даромадлилигини сақлаш, реал фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодиётда пул таклифлари ўсиши суръатларига барҳам бериш мақсадида қайта молиялаш ставкасини 14 фоиз даражада сақлаб қолишга қарор қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан