Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримовнинг фарзандлари аслида уч нафар бўлгани ҳақида илк бор расмий маълумот берилди
30.10.2017 16:46,  
390

Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси сайти — «IslomKarimov.uz»да келтирилган расмий таржимаи ҳолида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг уч фарзанди бўлгани ҳақида маълумот берилди, деб ёзмоқда "Дарё" нашри

«Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бўлиб, улар билан мулоқот унга катта қувонч келтирарди», — дейилади мажмуа сайтидаги таржимаи ҳолда.

Уч нафар фарзанд ва олти нафар набира ҳақидаги сўзлар мажмуа сайтининг инглиз ва рус тилларидаги талқинида ҳам қайд этиб ўтилган.

Қайд этиш жоиз, Биринчи Президентнинг аввалги расмий таржимаи ҳолларида фарзандлар сони икки нафар, набиралар сони беш нафар деб кўрсатилар эди.

Хусусан, «Халқ сўзи» газетасида 2015 йил февралида эълон қилинган Ислом Каримовнинг расмий таржимаи ҳолида икки фарзанди, беш нафар набираси борлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати сайти — «Press-service.uz»нинг «Archive.org»даги 2016 йил 6 августдан сақлаб қўйилган талқинида ҳам Биринчи Президентнинг икки фарзанди, беш набираси борлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати сайти — «Press-service.uz»нинг 2016 йил 6 августдаги ҳолатидан скриншот

Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси сайтида Биринчи Президентнинг учинчи фарзандининг исми-шарифи, ёши, жинси ва бошқа маълумотлари берилмаган.

Ислом Каримовнинг Гулнора (1972 йилда туғилган) ва Лола (1978 йилда туғилган) исмли қизлари борлиги маълум. Гулнора Каримованинг Ислом исмли ўғли ва Имон исмли қизи, Лола Каримова-Тиллаеванинг Марям ва София исмли қизлари, Умар исмли ўғли бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан