Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​20 минг долларга юридик университетига олиб кирмоқчи бўлган аёл ашёвий далил билан қўлга тушди
2.11.2017 19:43,  
1

Тошкент шаҳар прокуратурасидан тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Ўрда даҳасида фирибгарликка йўл қўйилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 2 март куни муқаддам судланган фуқаро Г.Содиқова Ўрдадаги "Dolcezza" кафесида фуқаро Н.Қосимованинг ишончига кирган ва ўғли А.Қосимовни ўқишга олиб кириб қўйишга ваъда берган.

У юқори мансабда ишлайдиган танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга олиб кириб қўйиш учун 20 минг АҚШ долларини олган вақтда Бош прокуратура томонидан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28 ва 211-моддалари, 2-қисми "а, б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазоси қўлланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан