Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида хотин ўз эрини пичоқлади
3.11.2017 10:17,  
1

Тошкент вилояти ҳудудида 26 октябрь кунидан 2 ноябрь кунига қадар 136 та жиноят қайд этилди.

Жумладан, 31 октябрь куни Чиноз туман марказий касалхонасига Ҳ.К. (1968 йилда туғилган) қорин бўшлиғига санчилиб кесилган жароҳати билан олиб келиниб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Ҳ.К. маст ҳолда уйида турмуш ўртоғи Х.К. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Сўнг турмуш ўртоғи унинг қорнига ошхона пичоғи билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказгани аниқланиб, ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикат етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан