Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги қандолат цехида йирик ёнғин юз берди
3.11.2017 10:44,  
3

1 ноябрь куни соат 19:40 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Қўшкўприк кўчаси 22-уйда жойлашган “Қуштили” МЧЖга қарашли қандолат ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беради.

Соат 19:41 да Тошкент шаҳар гарнизонидан 9 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари юборилган. Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:56 да тўлиқ бартараф этилган. 

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Қандолат ишлаб чиқариш цехининг том қисми 350 кв.м майдонида ёниб зарарланган.
 
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан