Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия президенти НАТОнинг узрини қабул қилмади
19.11.2017 12:47,  
7

Шимолий Атлантика шартомаси иттифоқи Норвегиядаги ҳарбий машғулотлар вақтида шартли «душман плакати»да Туркия президентининг исми пайдо бўлганидан сўнг узр сўради.

Норвегия мудофаа вазири Франк Бакке-Йенсен НАТОнинг Норвегиядаги ўқув-машғулотлари вақтида Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тасвири туширилган «душман плакатлари»дан фойдаланилганидан афсусда эканлигини билдирди.

«НАТОнинг Ставангердаги марказида бўлиб ўтган ўқув машғулотларида содир бўлган нохуш ҳодисадан афсусда эканлигимни билдираман», — дейди вазир. Унинг таъкидлашича, нохуш ҳодиса бир кишининг ҳаракатлари оқибати бўлиб, «бутун Норвегиянинг қарашларини акс эттирмайди». Ушбу плакатларни илган норвегиялик ишдан четлатилди. Мудофаа вазири вазият юзасидан тергов ўтказишга ва керакли чораларни қўллашга ваъда берди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ризе шаҳрида ўз партиясининг минтақавий қурултойида чиқиш қиларкан, НАТОнинг узрини қабул қилмаслигини маълум қилди.

«Биз НАТОнинг кечаги машғулотлари вақтида бу беҳурмат ҳаракатни кўрдик. Шундай хатолар бўладики, улар шунчаки аҳмоқлар эмас, балки ярамаслар томонидан амалга оширилади», — деди Эрдўғон.

Туркия давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, «бу масала оддийгина узр билан ёпилиши мумкин эмас».

«Душман плакатлари» билан содир бўлган ҳодисадан сўнг, Туркия ўз қўшинларини ўқув машғулотидан чақириб олди. Воқеа ҳақида Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Туркия бош штаби раҳбари Хулуси Акар ва мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан муносабатлари бўйича вазири Омер Челик маълум қилди. «Улар менга Норвегиядаги ўқув машғулотидан 40 нафар ҳарбий хизматчини чақириб олишлари ҳақида айтишди. Мен уларга бу ишни дарҳол бажаришлари лозимлигини айтдим. Бундай шароитда ҳеч қандай иттифоқ бўлмайди», — деди Эрдўғон.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан