Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта охирида Ўзбекистонда қор ёғади
21.11.2017 17:56,  
10

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, 24 ноябрда Қорақалпоғистонда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрда ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 26 ноябрда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 24-26 ноябрда кечаси 0-5 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида 24 ноябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25 ноябрда ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 26 ноябрда айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 24-26 ноябрда кечаси 0-5 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 24 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 2-7 даражагача илиқ, кундузи 7-12 даражагача илиқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда 26 ноябрда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат 23 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 24 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда ёмғир ёғади. Ҳарорат 23-25 ноябрда кундузи 17-22 даража илиқ, 26 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 23-25 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 26 ноябрда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 23-24 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 23-24 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади, 25-26 ноябрда кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача илиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан