Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп: АҚШ Ўзбекистоннинг аҳил қўшничилик сиёсатини олқишлайди
1.12.2017 21:46,  
7

Ўзбекистоннинг АҚШга тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ президенти Дональд Трампга ишонч ёрлиғини топширди.

Трамп Ўзбекистон томонидан кейинги йил давомида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар республиканинг аниқ ислоҳотларни жорий этишни мақсад қилганини тасдиқлашини билдирди. У болалар меҳнатига барҳам бериш ҳамда давлат бошқаруви тизимида шаффофлик таъминланишидаги олдинга силжишни олқишлади.

"Вашингтон минтақавий шериклик ҳамда Афғонистонни барқарорлаштириш йўлини қураётган кучли ва мустақил Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди", — деди у.

АҚШ раҳбари шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан ўзаро муносабатларни яхшилашга хизмат қилган "аҳил қўшничилик сиёсатини" олқишлашини таъкидлади. У Қирғизистон билан чегараларнинг катта қисмини делимитация қилиш юзасидан расмий Тошкент томонидан кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан