Германия муҳожирларга: уйингизга қайтинг, 6 минг евро тўлайман

05.12.2017 | Жаҳон | 2971

Ҳозир Германияда 115 минг атрофида ноқонуний муҳожирлар қўним топган.  Уларнинг 80 минг нафари мамлакат ҳудудида қолиши мумкин, аммо 35 минг нафар муҳожир Германияни тезда тарк этиши лозим.

Германия ҳукумати ўз ихтиёри билан чиқиб кетган муҳожирларга 6 минг евро тўлашни ваъда бермоқда. Мамлакат Ички ишлар вазири февралгача чиқиб кетган муҳожирлар бу пулни олишини маълум қилди.

2017 йилда ГФР ҳукумати 19,5 минг муҳожирни депортация қилди. Чунки уларнинг жойлаштирилиши кўп муаммо туғдирди ва тегишли ҳужжатлари йўқ эди.