Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Junge Welt: Германия ҳукумати бойларга «солиқ варақалари» беради
1.08.2022 08:24,  
72

Германиянинг Junge Welt нашри муаллифи Себастян Эдингернинг айтишича, Германия молия вазири Кристиан Линднернинг иқтисодий чоралари фақат юқори даромадли одамларга фойда келтиради.

Қайд этилишича, Германия расмийлари даромад ўсиши билан бир қаторда шахсдан ундириладиган солиқлар ставкаси ҳам ошиб борувчи совуқ прогрессияни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бироқ, кўпроқ пул топадиганлар бундан мустасно.

Журналистнинг фикрича, Германия расмийлари бойлар учун «солиқ тарқатиш» билан шуғулланади.

Аввалроқ Германия молия вазирлиги раҳбари Кристиан Линднер Bild am Sonntag газетасига берган интервьюсида Германия электр энергияси ишлаб чиқариш учун газдан фойдаланишни тўхтатиши кераклигини айтган эди.

Линднер Германиядаги атом электр станцияларининг ишлаш муддатини узайтириш имкониятини кўрсатиб, бошқа қувватлардан фойдаланишни таклиф қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан