Биткоин курси савдо тарихида биринчи марта 16 минг доллар кўрсаткичдан ошиб, 19 фоизга ўсди. Coinmarketcap электрон криптовалюта майдонидаги маълумотлар шундан далолат бермоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, CoinDesk биржасида унинг нархи 15834,6 доллар, Coinmarketcap’да эса 16380 доллар бўлиб турибди.
7 декабрь куни криптовалюта курси қарийб 2 минг долларга кўтарилди. Муқаддам унинг қиймати 15 доллардан ошгани хабар қилинган эди.
Биткоин - блокчейн технологияси асосида бир хил номли криптовалютанинг марказлаштирилган тизими. Тизим концепцияси 2008 йилнинг ноябрида Сатоси Накамото тахаллуси остидаги муаллиф томонидан тақдим этилганди, бироқ биткоиннинг машҳурлик даври сўнгги йиллардагина кузатилмоқда. Биткоин эмиссияси табиий равишда чекланган ва ҳозирга келиб уларнинг аксарият қисми "қазиб олинган".