Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беш йил ичида Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида хоккей саройи қурилади
14.12.2017 20:46,  
4

Янги ташкил қилинган Ўзбекистон Хоккей федерацияси 2020 йида республикада ички жамоалар орасида хоккей чемпионатини ўтказишни режалаштирмоқда.

Келаси йилдан бошлаб Тошкент вилояти, Самарқанд, Андижон ва Қаршида хоккейга ихтисослашган 500-1500 томошабин ўринли спорт мажмуалари қурилиши бошланади. Яқин беш йил ичида эса, ана шундай мажмуалар Ўзбекистоннинг барча вилоятларида пайдо бўлади.

12 декабр куни Ўзбекистонда Хоккей федерацияси ташкил қилинди. Унинг раиси этиб Бахтиёр Фозилов, бош котиби этиб – “Бинокор” клуби ветерани Шукурулло Каримов тайинланди.

Хоккей федерерацияси яқин келажакда хоккей спорт турини Ўзбекистонда оммавийлаштириш, барча вилоятларда хоккей жамоалари ташкил қилиш, ички чемпионат ўтказиш, миллий терма жамоа ташкил қилиш ҳамда халқаро хоккей федерациялари мусобақаларида иштирок этиш, каби мақсадларни қўйган.

Ўзбекистон Хоккей федерацияси 2020 йилда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар орасида хоккей чемпионати ўтказиш, 2022 йилдан бошлаб эса ўсмирлар жамоалари орасида ўйинлар ўтказишни режалаштирган.

Айтиш жоизки, хоккей спорти борасида Ўзбекистонда бундай кескин ўзгаришлар юз беришига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда “Хумо Арена” хоккей спорт саройи қуриш ташаббуссидан бошланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк бор хоккей 1970 йилларда пайдо бўлган. Ўшанда Тошкентда “Спартак” хоккей жамоаси ташкил қилинuб, собиқ Иттифоқ мусобақаларида иштирок эта бошлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан