Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга ёрдам беради
15.12.2017 19:07,  
2

Жорий йилнинг 14 декабр куни Ташқи савдо вазирлигида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси М.Линскотт билан учрашув бўлиб ўтди.

Америка томони 2017 йилнинг 12 декабр куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва АҚШ давлатлари ўртасида савдо ва инвестиция бўйича келишув Кенгаши доирасидаги йиғилиш (ТИФА)га юқори баҳо бердилар.

Шунингдек, учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Республикасининг Бутун жаҳон савдо ташкилотига киришига оид масалаларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон АҚШнинг тариф преференцияси умум тизими ва интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоялаш бўйича аъзолигига тегишли масалаларни атрофлича кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди. Ушбу масалаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ходимлари ва АҚШнинг савдо ваколатхонаси офиси билан доимий алоқа ўрнатилишига келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан