Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вилоятлардаги пенсия жамғармаси ходимлари “ҳар эҳтимолга қарши” ариза ёзиб топширмоқда
28.12.2017 10:13,  
52

Sof.uz сайтига мамлакатимизнинг турли чеккаларидан ўз истагига зид равишда ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздирилаётган пенсия жамғармаси ходимлари ҳақида хабарлар келмоқда. Шу кунларда Фарғона вилоятида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ходимларига “ҳар эҳтимолга қарши” ишдан бўшаш аризаси ёздириб олингани маълум. Бешариқ, Данғара, Фурқат туманлари молия ва пенсия бўлимлари кадрлари тўлиқ ариза ёздирилган.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида ҳам молиячиларга ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздирилган.

Sof.uz ариза ёздирилган ходимлар ишлаётган-ишламаётгани билан қизиқди.

“Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Лекин ҳамма ишга келиб-кетяпти. Иш топиш осонми ҳозирги замонда”, деди алоқага чиққанлардан бири.

Бу Молия вазирлиги тизимидаги ялпи ишдан бўшатишларнинг тўлқини вилоятларга етиб келганининг дараги сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз: ходим ушбу мазмундаги аризани ёзишга мажбурланиши мумкин эмас. Меҳнат шартномаси бу иш берувчи истаган вақтда бекор қилиб юборадиган ҳужжат эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибига риоя қилмаслик ҳам иш берувчини маъмурий ва моддий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин. Қолаверса, Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ҳолларда, ходим иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши муқаррардир.

Ўзбекистон ҳуқуқий давлат қуриш йўлида одимлаётган паллада фуқаро кўнглидаги ишончни сўндирмаслиги учун бундай ҳолатларга чек қўйилиши зарурдир. Зеро иш, бандлик масаласи ижтимоий ҳимоя омилидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан