Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга ҳақиқий қиш келади: ҳаво ҳарорати совиб кетиши кутилмоқда
2.01.2018 14:26,  
5

Январь ойининг илк илиқ кунларидан сўнг Ўзбекистонга ҳақиқий қиш келади. Синоптиклар қор, ёмғир ва кундузги ҳаво ҳароратининг +3 даражагача пасайишини ваъда қилишмоқда.

Пойтахтда ва Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 январь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 5 январь куни айрим жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. 4 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади. 5 январь куни кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. 6 январь куни кечаси 0...-5, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 январь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 5 январь куни айрим жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади. 4 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади. 5 январь куни кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. 6 январь куни кечаси 0...-5, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 4 январь кунлари ёғингарчилик (қор, ёмғир) кузатилади, 5 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 январь куни баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, 4-6 январь кунлари 0...-5, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 январь куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. 4 январь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 5 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 январь куни баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, 4-6 январь кунлари 0...-5, 3 январь куни кундузи +8...+13 даража бўлади. 4 январь куни кундузи +3...+8, 5-6 январь кунлари +5...+10 даража бўлади.

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 4 январь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 ва 4 январь кунлари кечаси +3...+8, 5-6 январь кунлари -3...+2 даража бўлади. 3 январь куни кундузи +13...+18, 4 январда +7...+12 ва 5-6 январь кунлари +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 январь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 5 январь куни айрим жойларда ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3...+2, айрим жойларда +5, 3 январь куни +8...+13, 4-6 январь кунлари +5...+10 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 январь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 ва 5 январь кунлари ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 ва 4 январь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с тезликкача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 январь куни кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлади. 4-6 январь кунлари кечаси -5...-10 даражагача пасайиши мумкин, кундузи 0...-5 даража бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан