Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йилда солиқ ставкаларида юз берган асосий ўзгаришлар билан тўлиқ танишинг
4.01.2018 15:31,  
93

Янги йилда Ўзбекистон солиқ тизимида бир қанча ўзгаришлар жорий этилди. Уларни қисқа сатрларда, лўнда тарзда эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

ЖШДС – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари шкала бўйича: 0 – 7.5 – 16,5 – 22,5 % (шу вақтга қадар 0 – 7,5 – 17 – 23 %).
Натижада келгуси йилда даромад солиғи йирик миқдордаги ойликларда камроқ тўланади.

ЖБПТ – жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бўйича ажратмалар – 2 % (шу вақтга қадар – 1%).
Натижада жамғариладиган пенсия ҳисобварақларига кўпроқ маблағ йиғилади ва келгусида кўпроқ маблағ аҳоли ихтиёрида бўлади.

Ташкилотлар учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи – энди мавжуд эмас, чунки фойда солиғи таркибига бириктирилган (шу вақтга қадар 8%).
Натижада солиқ турлари биттага камайди ва умумлаштириш ҳисобига соддалаштирилди.

Йирик ташкилотлар(умумий тартибда солиқ тўловчилар)дан фойда солиғи – 14% (шу вақтга қадар 7.5%, бироқ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан қўшиб ҳисоблаганда 15,5%).
Натижада йирик ташкилотлар умумий ҳисобда камроқ солиқ тўлашади ва маблағларини иқтисод қилишлари мумкин.

Тижорат банклари фойда солиғи – 22% (шу вақтга қадар 15%, бироқ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан қўшиб ҳисоблаганда 23%).
Натижада банклар ҳам умумий ҳисобда камроқ солиқ тўлашади ва маблағларини иқтисод қилишлари мумкин.

Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар – 3.2% (шу вақтга қадар 3.5% ва 3 қисмдан ташкил топган ҳолда алоҳида тўланган).

У қуйидаги қисмлардан таркиб топган эди:

1.Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар – 1.6%;

2.Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар (мажбурий ажратмалар ва йиғимлар) – 1.6%;

3.Мактаб таълими жамғармасига ажратмалар – 0.5%).
Натижада умумий солиқ тўловчи ташкилотлар учун ажратмалар сони камаяди ва солиқ тўлови миқдори ҳам нисбатан камайган ҳолда кўпроқ маблағ ташкилотлар ихтиёрида қолиши мумкин.

Мобил алоқа операторлари томонидан тақдим этилган рақамларга нисбатан абонент тўлови ойига 4000 сўм этиб белгиланди (шу вақтга қадар 2017 йилда 2000 сўм ва 2016 йилда 1500 сўм ни ташкил қилган).
Натижада мобил алоқа операторлари хизматлари нархи ошиши кутилади.

Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи фақат кўчмас мулклар учун тўланадиган бўлди (шу вақтга қадар балансда акс эттирилган асосий васиталарнинг йиллик ўртача қолдиқ қийматидан тўланган. Асосий воситалар таркибида: бино ва иншоотлар, асбоб ускуна ва жихозлар, ўтказувчи мосламалар, транспорт ва молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган бошқа асосий воситалар кирган.)
Натижада юридик шахслар томонидан тўланадиган мулк солиғи миқдори камаяди ва ташкилотлар ҳисобида кўпроқ маблағ қолади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар эндиликда ягона солиқ тўловига ўтиш имконига эга (шу вақтга қадар уларда фақат умумий тартибда солиқ тўлаш имконияти бўлган).
Натижада ННТ 2018 йил 1-январдан бошлаб нечта ходим фаолият юритишидан қатъий назар ягона солиққа ўтишлари мумкин. Бу уларга кўпроқ маблағни тежаш имкониятини беради.

Қуйидаги турдаги солиқ ва ажратмалар ставкалари ўзгаришсиз қолган:

ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи – 20%;

ЯИТ – ягона ижтимоий тўлов – ягона солиқ тўловчилари учун – 15%, умумий тартибда солиқ тўловчилар учун – 25%;

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари – 8%;

Фоиз ва дивиденд кўринишидаги даромадлардан солиқ тўлови – 10%;

Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи – 5%;

 Умуман олганда, солиқ ва мажбурий тўловлар ставкаларининг босқичма-босқич камайтирилиши ҳисобига хўжалик юритувчи субъектлар (тадбиркорлар)нинг фаоллигини ошириш 2018 йилда асосий мақсад қилинганлигини ушбу ўзгаришлардан англаш мумкин. Шунингдек, ҳудудлардаги маҳаллий бюджет маблағларинни тасарруф этиш бўйича ҳам маҳаллий ҳокимиятларга кўплаб ваколатлар берилган. Юқорида қайд этилган ўзгаришлардан бошқа яна кўплаб ўзгаришлар Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар ва ПҚ-3454 (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори)да ўз аксини топган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан