Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигига оид янги қарорни имзолади
5.01.2018 19:51,  
11

Давлат раҳбари 4 январь куни «Қишлоқ хўжалигини техник жиҳозлашни янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.Ўзбекистон 2018 йилнинг биринчи ярмида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун 5778 дона техникани сотиб олади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қарорда таъкидланишича, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзагротехсаноатҳолдинг» АЖ билан биргаликда замонавий ҳайдаладиган ва чопиқ тракторлари, ғалла ўрадиган комбайнлар, плуглар, сеялкалар ва 2018 йилда баҳорги агротехника ишларини амалга ошириш учун бошқа қишлоқ хўжалигини техникаси етказиб бериш бўйича биринчи навбатдаги эҳтиёжларни аниқлади. Унга кўра, ҳаммаси бўлиб 5 778 дона техника харид қилинади, жумладан 758 та ҳайдаладиган, 1 500 та чопиқ трактори, 330 та боғдорчилик мақсадларидаги трактор, 2 790 та осма ва тиркамали қишлоқ хўжалиги техникаси, шунингдек бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиб олиш мавсуми бошланишига 400 та ғалла ўриш комбайнини сотиб олиш мўлжалланган.

Хусусан, «Жон Диир», «Беларусь», Т-7060, Т-6070 тракторларини, CASE, Вектор, Dominator 130 ғалла ўриш комбайнларини, плуглар, сеялкалар, пуркагичлар, культиваторлар ва ҳоказоларни харид қилиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш «Агробанк» АТБ кредитлари, фермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларининг ўз маблағлари, шунингдек, «Ўзагротехсаноатҳолдинг» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ машина-трактор паркларига тақдим этилувчи кредитлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон раҳбари «Агробанк» АТБга «Ўзагросервис» АЖ таркибига кирувчи фермер хўжаликлари ва машина-трактор паркларига 10 йиллик муддатга йиллик 5 фоизлик ставка билан, «Ўзагротехсаноатҳолдинг» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар кафолати остида кредитлар беришни тавсия этди.

«Агробанк» АТБ ва «Ўзагросервис» АЖга олинган маблағлар ҳисобидан 2018 йилнинг 20 январидан кечиктирмай «Ўзагротехмаш» АЖ ташкилотларига қишлоқ хўжалигини техникаси қийматининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс бериши вазифаси топширилди.

Президент «Ўзагротехсаноатҳолдинг» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг «Ўзагротехсаноатҳолдинг» АЖ таркибига кирадиган машина-трактор паркларининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича 2018 йил 1 январь ҳолатидаги қарздорликларини  2 йилга кечиктириш тўғрисидаги таклифига розилик берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан