USAID Ўзбекистон агросаноат мажмуасида инвестиция дастурини якунлади

USAID Ўзбекистон агросаноат мажмуасида инвестиция дастурини якунлади

Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида 23 миллион долларлик хусусий сармоялар жалб қилинган дастур якунланганлигини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди. 

Дастурни якунлаш тадбирида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблум “USAID кўмаги билан ўзбекистонлик тадбиркорлар янги технологиялар ва қишлоқ хўжалиги амалиётларини жорий қилдилар, стратегик сармояларни жалб қилдилар ва ўз фаолиятини кучайтирдилар. Бундан ташқари, лойиҳанинг шериклари қаторида Ўзбекистонга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш 2015 йилдан буён 250 фоизга ўсди ва ўзбек фермерларининг қишлоқ хўжалиги даромади икки баробардан кўпроқ ошди", - деди. 

Дастур мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари, музлатгичлар эгалари, қайта ишловчи ва экспорт қилувчиларни ўз ичига олган 510 ташкилотга ёрдам берди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар янги бозорларга чиқиш учун хорижий харидорлар билан алоқаларни ўрнатдилар.

USAID туфайли 1993 йилдан бери Ўзбекистонга 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилди.