Банкоматлардан пул ечиб олиш миқдори икки бараварга оширилди

08.01.2018 | Иқтисод | 2885

Жорий йилнинг 5 январидан бошлаб Миллий банк банкоматларидан нақд пул ечиб олиш чеклови 200 минг сўмгача оширилди.

Бунда ушбу хизматдан фойдаланишда ечиб олинадиган сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови ушлаб қолиниши жорий қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг августида Тошкентдаги қатор бозорларда пластик карталардан нақд пул ечиб олиш учун банкоматлар ўрнатилганди. Бунда битта картадан кўпи билан 100 минг сўм пул ечиб олиш мумкин эди.