Марказий банк яқин масофадаги автоматлаштирилган валюта банкоматларини қидириш учун @uz_avtovash_bot Телеграм ботини ишга туширади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар беради.
Бот банкоматларни банклар ва ҳудудлар (шаҳар ва туман бўйича) кесимида излаш имкониятини беради.
Банкоматларнинг жойлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда янгиланади.
Марказий банк валюта айирбошлаш банкоматлари кеча-кундуз 24/7 режимда ишлашини эслатиб ўтди.