Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чанг босган Orient Finans Bankнинг банкомати қачон ишлайди?
26.09.2022 10:33,  
56

Бугун sof.uz иқтисодий, информацион таҳлилий-танқидий сайти таҳририятига телеграм ижтимоий тармоғи орқали бир мурожаат келиб тушди. Унда Тошкент вилояти Қибрай туман ҳокимияти атрофидаги банкоматларнинг хизмат кўрсатиш даражаси ўта қониқарсизлиги эътироф этилган.

“Бу жой туманнинг марказий ҳудудларидан бири бўлгани боис, аҳоли туманнинг чекка ҳудудларидан ҳам келиб бу ерда пластик карталарини нақдлаштиришади, оқибатда банкоматларнинг пули жуда тез тугаб қолади.

Қибрай туман ҳокимияти яна ҳам аниқроғи Makro супермаркетининг орқа томонида жойлашган қатор банкоматлар, хусусан аксар ҳолларда акциядорлик тижорат Халқ банкига тегишли бўлган банкоматнинг пули тугаб ёки ишламай бузилиб ётганига кўп гувоҳ бўлганман. Айнан шу қаторда жойлашган Orient Finans Bank’ига тегишли бўлган банкоматнинг ишламаётганлигига чамаси ойларча вақт бўлган. Буни банкомат устини қоплаган қалин чангдан ҳам англаш қийин эмас.

“Софчи”лар сиздан илтимосим шуки, ушбу мурожаатимни эътиборсиз қолдирмай сайтингизда эълон қилсангиз. Токи мудраб қолган мутасаддилар зора уйқудан уйғонса!”

Умид қиламизки, Orient Finans Bank тез орада ушбу муаммога ечим топади. Бизни ва қибрайликларни хуш хабар билан хушнуд этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан