Халқ банки пенсия ва нафақа олувчиларга мурожаат қилди

Халқ банки пенсия ва нафақа олувчиларга мурожаат қилди

Халқ банки пенсия ва нафақа олувчиларга мурожаат қилди.

"Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси даврида касаллик юқиш эҳтимолини камайтириш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан вақтинчалик чора сифатида пенсия ва нафақа пулларини тўлаш тартибини нақдсиз шаклга (пластик карталарга) ўтказилаётган эди.

Жорий йил 13 май куни давлат раҳбарининг топшириғи билан айрим пенционерларимизнинг эътирозлари ҳисобга олиниб, пенсия ва нафақа пуллари яна нақд шаклда бериладиган бўлди.

Июнь ойидан бошлаб Халқ банкининг сайёр касса ходимлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган тўлов графиклари асосида ҳар ойнинг 4-санасидан 27-санасига қадар карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда пенсия ва нафақа пулларини нақд шаклда фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб беради.

Ҳурматли пенсия ва нафақа олувчилар! Пенсия ва нафақа пулларингиз белгиланган муддатларда карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, стерилланган пуллар алоҳида пакетларга солиниб, уйингизга етказилади. Шунинг учун, мавжуд карантин ҳолатини инобатга олиб, уйингизда қолишингизни, пенсия пулларини сўраб банк филиалларига бормаслигингизни, пенсия тарқатиш учун келган сайёр касса машиналари олдида тўпланмаслигингизни сўраймиз.

Ҳурматли пенсия ва нафақа олувчилар, пенсия тарқатиш рўйхатлари ва қайдномалари (ведомостлар) сайёр касса ходимларининг қўлида бўлиши, улар эса ҳар куни маҳаллаларда пенсия тарқатиш билан банд бўлиши, яъни пенсия ва нафақангизни олганлигингизни тасдиқлаб имзо қўйишингиз керак бўлган қайдномалар (ведомостлар) банкда бўлмаганлиги сабабли сизга пенсия пулингизни филиалларда беришнинг имкони йўқ. Шу боис уйингизда қолинг, биз сизнинг пенсия пулингизни уйингизга етказамиз.

Яна шуни ҳам таъкидлашни истардикки, пенсия ва нафақа пуллари пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига тақдим этилган қайдномада (ведомостда) кўрсатилган манзил асосида олиб бориб берилади. Яшаш манзилингиз ўзгарганда туман (шаҳар) пенсия жамғармасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Эслатма, пенсия ва нафақа билан боғлиқ саволларингиз бўлса, кечаю кундуз ишлаётган 11-06 ёки (71) 210-20-02 «Ишонч телефонлари»га қўнғироқ қилишингиз мумкин. Шунингдек, барча ҳудудий филиалларимизга ҳам телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин," - дейилади Халқ банки Ахборот хизмати хабарида.

Халқ банкининг Тошкент шаҳар ва вилоят марказларининг мижозлар боғланиши мумкин бўлган телефон рақамлари рўйхати:

1.Тошкент шаҳар (71) 202-50-51, (71) 281-40-59

  • 2.Олмазор филиали (71) 227-18-00
  • 3.Миробод филиали (71) 252-55-17, (71) 252-55-15
  • 4.Учтепа филиали (71) 272-53-87, (71) 272-53-58
  • 5.Яшнобод филиали (71) 230-45-39
  • 6.Бектемир филиали (71) 295-03-08, (71) 295-00-28
  • 7.Сергели филиали (71) 258-15-98
  • 8.Чилонзор филиали (71) 253-87-06, (71) 253-80-51, (71) 253-86-22
  • 9.Юнусобод филиали (71) 212-20-40, (71) 212-18-78, (71) 212-03-32
  • 10.Яккасарой филиали (71) 281-41-72
  • 11.Шайхонтохур филиали (71) 244-41-24, (71) 202-10-30
  • 12.М.Улуғбек филиали (71) 237-12-02

Қорақалпоғистон (61) 224-04-17

Андижон вилояти (74) 223-90-32

Бухоро вилояти (65) 223-90-02, (65) 770-12-56

Жиззах вилояти (72) 222-20-02

Қашқадарё вилояти (78) 771-04-80

Навоий вилояти (79) 532-01-89, (94) 250-20-00, (94) 370-20-00

Наманган вилояти (69) 228-77-02, (69) 228-77-00

Самарқанд вилояти (66) 237-86-22, (66) 237-86-01

Сирдарё вилояти (78) 221-04-00, (78) 221-04-14

Сурхандарё вилояти (76) 221-72-15

Тошкент вилояти (95) 177-71-70

Фарғона вилояти (73) 244-32-03, (73) 244-03-92

Хоразм вилояти (62) 770-42-00