Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликда Европагача энг қисқа темирйўлни қуришади
10.01.2018 02:00,  
9

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликдақураётган темирйўл юкларни Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берадиган энг қисқа йўналиш, бўлади.

“Тошкентда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда, делегациялар раҳбарлари ушбу лойиҳани имкон қадар тезроқ амалга оширишга қаратилган жиддий ва амалий қарорлар қабул қилишди.  Апредла бўлиб ўтадиган кейинги мажлисга қадар улар йўлларнинг якуний йўналишларини белгилаб олишлари керак”, — деди Қирғизистон элчиси Данияр Сидыков.

Элчи айтишига кўра, ўтган йилнинг август ойида лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган, декабрь ойида эса – молиялаштириш масалалари ҳал қилинган.

Янги лойиҳа амалга оширилган тақдирда, у Хитойдан Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларигача бўлган энг қисқа йўлга айланади. Юкларни етказиб бериш масофаси 900 километрга, муддати эса – 7-8 суткага камаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан