Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик иқтисодчи Ўзбекистон ҳукуматида маслаҳатчи бўлиши мумкин
10.01.2018 02:11,  
7

Хитойлик обрўли иқтисодчилардан бири Жастин Ифу Линь Ўзбекистон ҳукуматида маслаҳатчи бўлиши мумкин. Бу борадаги қарор яқин вақт ичида қабул қилинади, деб ёзади UzNews ҳукуматдаги манбасига таяниб.

Айтилишича, хорижлик мутахассис иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича иш олиб боради.

Жастин Ифу Линь 1952 йилда туғилган, Чжэнчжи (Тайбэй) миллий университетини тамомлаган. У Пекин университети магистри ҳамда Чикаго университети фалсафа фанлари доктори.

Жастин Ифу Линь турли йилларда ХХР ҳукуматида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2008 йилда Жаҳон банкининг бош иқтисодчиси ва вице-президенти этиб тайинланган.

Қайд этиш жоиз, ўтган йилнинг ноябрида Корея фуқароси жаноб ЖунгСонг Чой Ўзбекистон Давлат рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг ўринбосари этиб тайинланганди.

Кейинроқ Корея Персонални ривожлантириш институти президенти Ким Ён Се Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фахрий маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан