Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ИИВ ходимларига Ўзбекистонда дам олишга рухсат берилди
14.01.2018 18:04,  
10

Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев муассаса ходимларига дам олиш учун хавфсиз бўлган чет мамлакатлар рўйхатини тасдиқлади, Россия Туроператорлар Ассоциацияси хабарига асосан.

Ички ишлар вазирининг 26 декабрда имзоланган “Россия Федерацияси ИИВ ходимларининг дам олиш мақсадида мамлакат ҳудудини тарк этиш тўғрисидаги”  буйруғига биноан муассаса ходимлари бориши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати бир неча кўрсатгичлар бўйича танлаб олинган.

“Ички ишлар ходимлари дам олиш учун бориши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати, ҳарбий-сиёсий, криминоген, санитар-эпидемиологик ва табиий офатлар эҳтимолини ҳисобган олган ҳолда тузилди”, — дейилган хабарда.

Ушбу рўйхатга Ўзбекистондан ташқари Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Вьетнам, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Куба, Тожикистон, Туркманистон ва Жанубий Осетия киритилган.

Олдин ушбу йўналишлар орасида Туркия ва Миср ҳам бор эди, лекин бўлиб ўтган терактлар ва Яқин Шарқдаги умумий нотинчлик туфайли ушбу йўналишлар рўйхатдан чиқарилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан