Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия президенти ўзбек халқига таъзия билдирди
19.01.2018 09:11,  
12

Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

Хориж давлатлари раҳбарлари кўп сонли инсонлар талофатига сабаб бўлган, Қозоғистон Республикасининг Актюбинск вилоятида рўй берган фожиали ҳодиса муносабати билан ўз ҳамдардликларини йўллашмоқда.

18 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқоти чоғида Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдўғон ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди. "Мана шундай мусибатли кунда бутун турк халқи номидан қардош ўзбек халқига сабр-бардош тилаб, марҳумларни Аллоҳ таоло ўз мағфиратига олишини сўрайман", деб таъкидлаган Туркия раҳбари.

Шунингдек, Мирзиёев номига Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан